Xorezm

Bugun

O’zbekistonda va Jahonda bo’layotgan yangiliklar.

So'nggi Yangiliklar

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

  April 14, 2024, 2:07 p.m.

12-апрель куни соат 03:38да Урганч шаҳар қўриқлаш бўлими Мониторинг марказига, шаҳарнинг Хонқо кўчасида жойлашган “Ҳамкор банк”га тегишли бўлган банкоматдан ташвиш хабари келиб тушган. Олинган хабарга кўра ва кўрсатилган манзилга етиб борган қўриқлаш бўлими тезкор гуруҳ ходимлари томонидан, банкомат муҳри бузилганлиги ҳамда сейф эшиклари очиқ ҳолатда эканлиги аниқланиб, яширинишга уринган номаълум шахс воқеа жойидан узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олинган ва Урганч шаҳар 2-сонли ИИБга топширилган. Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ушбу номаълум шахс 34 ёшли Янгибозор туманда яшовчи фуқаро М.Б. эканлиги аниқланган ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс воқеа жойида қўлга олинди. Жорий йилнинг 12 апрел куни соат 03:38да Урганч шаҳар қўриқлаш бўлими Мониторинг марказига, шаҳарнинг Хонқо кўчасида жойлашган “Ҳамкорона”га тегишли бўлган банкоматдан ташвиш хабари келиб тушган. Олинган хабарга кўра ва кўрсатилган манзилга етиб борган қўриқлаш бўлими тезкор гуруҳ ходимлари томонидан, банкомат муҳри бузилганлиги ҳамда сейф эшиклари очиқ ҳолатда эканлиги аниқланиб, яширинишга уринган номаълум шахс воқеа жойидан узоқ бўлмаган ҳудудда қўлга олинган ва Урганч шаҳар 2-сонли ИИБга топширилган. Ҳолат юзасидан олиб борилган дастлабки ўрганишлар давомида ушбу номаълум шахс 34 ёшли Янгибозор туманда яшовчи фуқаро М.Б. эканлиги аниқланган ва суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.







Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

  April 14, 2024, 2:06 p.m.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг буйруғига асосан Сатимов Темур Мухтарбекович Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимига вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Тайинловга қадар Т.Сатимов “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган. Маълумот учун: Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Р.Бабаев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Автомобил ва жамоат транспорти департаменти бошлиғи ўринбосари - бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.







Eng so'ngi yangiliklar

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Урганч шаҳридаги кўприкга ажратилган пулларни ухлатишди.

“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хива шаҳри ва Янгиариқ туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди