Xorezm

Bugun

O’zbekistonda va Jahonda bo’layotgan yangiliklar.

So'nggi Yangiliklar

1 апрелдан нималар ўзгаради?

  April 1, 2024, 10:36 a.m.

1 апрелдан нималар ўзгаради? 1 апрелдан нималар ўзгаради? 2024 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳи Norma.uz портали томонидан тақдим этилди. Тадбиркорларга субсидия беришнинг янги тартиби Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади. Тўсиқсиз меҳмонхоналарга – ҳар бир хона учун 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача субсидия берилади 2026 йил 1 апрелга қадар меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли чорак якунига кўра Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлар суммаси ҳисобидан субсидия ажратилади. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхонанинг камида учта хонаси ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозланганда, шунингдек эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилганда, ушбу тадбиркорлик субъектларига ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача субсидия берилади. Давлат харидларида қатнашувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга преференциялар Давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади: 15% – 3 ёки ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда; 12% – иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда; 8% – битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этганда. Йирик солиқ тўловчиларга электрон юк хатлари жорий этилмоқда Йирик солиқ тўловчилар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизими жорий этилмоқда. Чиқинди учун қарздорлик мавжудлигида кўчмас мулк ва автотранспортни нотариал тартибда расмийлаштириш рад этилади Кўчмас мулк ҳамда автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда қарздорлик мавжудлиги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими орқали онлайн режимда текширилиб, қарздорлик бартараф этилганидан кейин нотариал ҳаракат амалга оширилади. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари пуллик асосда хам хизмат кўрсатишади «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимдаги тиббий-ижтимоий муассасаларда шартнома асосида пуллик хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади. ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинмоқда Хусусан, тиббиёт, ветеринария, коммунал хизматлар ва дори-дармон воситаларини реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Моддий ёрдам тайинлаш онлайн амалга оширилади Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилади. Архитекторларни сертификатлаштириш Шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади: туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари; қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари. Банклар учун устав капиталининг энг кам миқдори белгиланмоқда Банк устав капиталининг энг кам миқдори 350 млрд сўмни ташкил этмоқда. IT-паркнинг айрим резидентлари ортиқча қоғозбозликдан озод этилади Ҳуқуқий эксперимент сифатида рақамлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича экспорт шартнома ҳужжатларини халқаро платформаларда расмийлаштиришга рухсат берилади. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари томонидан рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича расмийлаштирилган қиймати 100 минг АҚШ долларигача бўлган шартномалар (келишув, ҳисобварақ-фактура, инвойс) электрон ҳужжат сифатида тан олинади ҳамда уларнинг қоғоз шаклидаги нусхаси талаб этилмайди. Фарзанд туғилганда тўланадиган нафақа тайинлаш тартиби ўзгармоқда Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули: биринчи фарзанди учун – барча аёлларга; иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Янги маданий лойиҳалар амалга оширилади Жумладан: «Маданият тўлқинлари» медиа лойиҳаси (танлов доирасида жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади; ● ижтимоий тармоқларда 500 мингдан ортиқ обуначиси бўлган, аҳоли орасида машҳур бўлган шахслар иштирокида «Юлдуз билан саёҳат» лойиҳаси. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш ставкалари 1 апрелдан кескин (68 бараваргача!) ошгани маълум бўлганди.







Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

  March 21, 2024, 1:49 p.m.

Президент Шавкат Мирзиёев 21 март куни "Humo Arena" мажмуасида бўлиб ўтаётган Наврўз шодиёнасида нутқ сўзлаб, ўзбекистонликларни Наврўз айёми билан табриклади. "Сиз, қадрдонларимни, кўпмиллатли бутун Ўзбекистон халқини барчамиз соғиниб кутган Наврўзи олам билан самимий муборакбод этишдан бахтиёрман. Мана шу қувончли кунларда она заминимиз, жонажон Ўзбекистонимиз бамисоли улкан ва муҳташам бир сайилгоҳга айланмоқда. Фарғона водийсию Сурхон ва Қашқадарё тоғларида, Хоразм ва Қорақалпоқ диёрида, Самарқанду Бухоро, Навоийнинг гўзал боғларида, Жиззаху Сирдарё кенгликларида, Тошкент воҳасининг ям-яшил адирларида, азим пойтахтимиз майдонларида эл-юртимиз сайил-томошалар ўтказиб, Наврўзни шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда", дейди Президент. Мирзиёев тадбиркорлик, ишбилармонлик азал-азалдан халқнинг қонида, онгу тафаккурида яшаб келаётганига тўхталган. Қадим замонлардан қўли гул уста ва ҳунармандлар, миришкор деҳқонлар, етти иқлимни кезган савдогарлар ноёб маҳсулотлари ва ноз-неъматлари билан бутун дунёга донг таратганини тилга олди. "Бугунги кунда Ўзбекистонда янги тадбиркорлар авлоди ана шу анъанани муносиб давом эттириб, дадил майдонга чиқмоқда. Энг муҳими, бизнес соҳаси нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ҳаётимизда ҳам ҳал қилувчи кучга айланмоқда. Биз ишбилармонлик муҳити ривожи учун янада кенг имкониятлар яратиб берамиз. Жорий йилда қабул қилинган давлат дастуридаги мақсадларга 36,5 триллион сўм ва 460 миллион доллар маблағ йўналтириш белгилангани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Оилавий тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш дастурлари доирасида 50 мингдан зиёд юртдошларимизга Бизнесни ривожлантириш банки орқали зарур молиявий ва моддий ёрдам кўрсатилади. Жумладан, уларга гаров талабисиз 100 миллион сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилади. Бундан ташқари, ўрта бизнес вакилларига 1,5 миллиард сўмгача бўлган имтиёзли кредитлар 7 йил муддатга берилади. Умуман, жорий йилда барча турдаги тадбиркорлик дастурлари доирасида 2 миллионга яқин аҳолига молиявий кўмак кўрсатилади", дея қўшимча қилган давлат раҳбари. Шунингдек, Президент ўзбек спортчиларининг ўтган йили Осиё ўйинларида 22 та олтин, 18 та кумуш, 31 та бронза медалини қўлга киритиб, мусобақалардаги рекордни янгилаганини эътироф этди. Жумладан, Мирзиёев табрик нутқида Нодирбек Абдусатторовнинг ютуқларини ҳам алоҳида қайд этди. "Хабарингиз бор, яқинда машҳур шахмат гроссмейстери – Нодирбек Абдусатторов Прага халқаро турнирида муддатидан олдин ғалаба қозониб, жаҳондаги энг кучли тўртта шахматчининг бирига айланди. Келинглар, шу улуғ айём кунда барчамиз астойдил ният қилайлик: Нодирбекка тез кунларда Ватанимизга жаҳон шахмат тожини олиб келиш насиб этсин! Сен бунга албатта қодирсан, Нодирбек ўғлим! Бутун эл-юртимиз сендан шу буюк ғалабани кутмоқда", деди у. Бундан ташқари, Президент давлат фаол, меҳнаткаш ва ишбилармон фуқароларини доимо қўллаб-қувватлашини айтиб, маҳаллаларда ёшларга тадбиркорликни ўргатадиганларга 300 миллиондан 1 миллиард сўмгача грантлар берилишини маълум қилди. "Таъкидлаб айтмоқчиман: давлатимиз бундай фаол инсонларни доимо қўллаб-қувватлайди. Масалан, хонадонлардаги томорқада етиштириладиган маҳсулотларни сотиб олувчи, қайта ишловчи, шу маҳсулотларни экспорт қилувчи тадбиркорларга 300 миллион сўмдан 1 миллиард сўмгача грант берилади. Бундан ташқари, бўш ерларда саноатбоп дарахтлар ўстириш, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик учун қўшимча имкониятлар яратилади. Бу чора-тадбирларни амалга ошириш учун мамлакатимиз иқтисодиёт комплексининг барча раҳбар ва ходимлари маҳалла даражасига тушиб, ишни ташкил этишга масъул ва жавобгар бўлади", дейди Мирзиёев.







Eng so'ngi yangiliklar

Ўзбекистон қонунчилигида 1-майдан нималар ўзгаради?

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Урганч шаҳридаги кўприкга ажратилган пулларни ухлатишди.

“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди