Xorezm

Bugun

O’zbekistonda va Jahonda bo’layotgan yangiliklar.

So'nggi Yangiliklar

Президент Шавкат Мирзиёев 29 февраль куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

  Feb. 29, 2024, 2:26 p.m.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманига бориб, янги кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди. Президентимиз бу ҳақдаги ташаббусни 2020 йил 13 декабрь куни Хоразм вилояти фаоллари билан учрашувда илгари сурган эди. Шундан сўнг пухта лойиҳа ишлаб чиқилиб, катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари унинг қурилишини икки бор келиб кўрди. Кўприк қурилган жой юртимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири. Шу пайтгача одамлар ўтган асрнинг эллигинчи йилларида олиб келинган эски понтон кўприкдан фойдаланиб келар эди. Ҳар баҳорда муз эриб, дарёда сув кўпайиши билан у жиддий шикастланарди. Бу дарёнинг икки томонидаги аҳолига жуда кўп қийинчиликлар туғдирарди. Масалан, Амударё тумани аҳолиси автомобилда Нукусга бориш учун Урганч ва Беруний орқали юришга мажбур эди. Бунинг учун қўшимча 180 километр йўл юришга тўғри келарди. Поездда эса Хоразмнинг шарқ томонидаги Хазорасп кўпригидан ўтиб келинарди. Янги кўприк туфайли бу қийинчиликлар барҳам топади, халқнинг узоғи яқин бўлади. У орқали Қорақалпоғистон билан Хоразмни боғлайдиган энг яқин автомобиль ва темир йўл қатнови йўлга қўйилади. Кўприкнинг узунлиги 423 метр. У билан бирга Шовот-Қораўзак бекатларини боғлайдиган 85 километрлик темир йўл ҳамда 3 та вокзал ҳам барпо этилди. Бу иншоот самарасида йўлнинг ўтказиш қобилияти 4 баробарга ошиб, бир кеча-кундузда 12 минг автомобиль ҳаракатланади. Натижада 48 минг йўловчининг 2 соат вақти тежалади ва дарёдан хавфсиз ўтиши таъминланади. Кўприк икки тарафга қараб 24 жуфт поездни ўтказиш имкониятига эга бўлиб, бу орқали темир йўл масофаси 180 километрга, юк ташиш тезлиги эса 6 соатгача қисқаради. Бу эса маҳаллий юкларни ташиш ҳажмини йилига 2 баробарга ошириш, ташиш таннархини 2 баробарга камайтириш имконини беради. Ушбу темир йўл орқали Қозоғистон ва Россияга ҳам янги йўналишлар очилади.







Қўшкўпирлик ота алимент пули ўрнига фарзандларига уй совға қилди

  Feb. 29, 2024, 9:03 a.m.

Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида яшовчи ота уч нафар фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган даври учун тўланиши лозим бўлган алимент пули ўрнига ўзининг номида бўлган умумий майдони 600,0 кв.метрдан иборат ҳовли-жойни совға қилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қўшкўпир тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор О.Ш.дан ундирувчи фуқаро М.О. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш белгиланган. Бюронинг Қўшкўпир тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор билан ўтказилган тарғибот тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш имконияти мавжудлиги тушунтирилган. Давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари, шунингдек, тушунтириш ишлари самара бериб, томонларнинг ўзаро келишувига кўра, ота ўз фарзандларининг 18 ёшга тўлгунига қадар белгиланган алимент тўлови учун Қўшкўпир тумани, “Ғалаба” МФЙда жойлашган умумий майдони 600,0 кв.метр бўлган ҳовли-жойни турмуш ўртоғига нотариал тартибда расмийлаштириб берди.







Eng so'ngi yangiliklar

Ўзбекистон қонунчилигида 1-майдан нималар ўзгаради?

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Урганч шаҳридаги кўприкга ажратилган пулларни ухлатишди.

“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди