Xorezm

Bugun

O’zbekistonda va Jahonda bo’layotgan yangiliklar.

So'nggi Yangiliklar

Янгиариқ туманида бир қизни зўрлаган 4 нафар фуқаро узоқ муддатга қамалди.

  Nov. 8, 2023, 11:29 a.m.

2023 йил 1 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судида Ж. Р. (2001 йилда Хоразм вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган), Ф. Р. (2002 йилда Хоразм вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган), О. О. (1998 йилда Хоразм вилоятида туғилган, мактаб ўқитувчиси, муқаддам судланмаган) ва М. Ш. (2001 йилда Хоразм вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг раиси Ж. Жуманиёзов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Ж. Р., Ф. Р., О. О. ва М. Ш. Жиноят кодексининг олдинги таҳрирдаги 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларнини содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида Ж. Р.га 11 йил, Ф. Р.га 11 йил, О. О.га 10 йил 1 ой ва М. Ш.га 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.







Шовот ва Қўшкўпир туманларига ҳокимлар тайинланди.

  Nov. 7, 2023, 12:29 p.m.

Шовот ва Қўшкўпир туманларига ҳокимлар тайинланди. Ахмедов Шуҳрат Курвондурдиевич Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунга қадар у Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган. Холбоев Ойбек Мадаминович Шовот тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У тайинловга қадар Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.







Eng so'ngi yangiliklar

Ўзбекистон қонунчилигида 1-майдан нималар ўзгаради?

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Урганч шаҳридаги кўприкга ажратилган пулларни ухлатишди.

“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди