Xorezm

Bugun

O’zbekistonda va Jahonda bo’layotgan yangiliklar.

So'nggi Yangiliklar

Хоразмда Комплекс тезкор-профилактик тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар фош этилди

  Feb. 10, 2024, 7:54 a.m.

Жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошланган “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” комплекс тезкор-профилактик тадбири давомида Хоразм вилояти ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бир неча жиноятлар фош этилди. Жумладан, 6 февраль куни, Хоразм вилояти ИИБ ва Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари Урганч тумани “Ҳидоят” маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган, Қ.Д. нинг уйида уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида,   ётоқхонасидаги темир сейф ичида ва омборхонасида жами 252 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини  қонунга хилоф равишда сақлаб келганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шунингдек, 8 февраль куни Урганч шаҳрининг “Янги ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1971 йилда туғилган Қ.А. нинг уйи кўздан кечирилганида омборхонасида 12 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси, 20 грамм “каннабис” ўсимлик уруғи ҳамда 14 миллион сўм, 610 АҚШ доллари, 7500 Россия рубль пул бирликлари борлиги, ётоқхонасидаги шкаф ичида эса тегишли ҳужжатлари бўлмаган бир дона пневматик қурол ва 200 дона ўқ-дорилар ҳамда бир дона ов пичоғини сақлаб қўйганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди. 9 февраль куни Ҳазорасп тумани “Овшар” маҳалласида ҳаракатланиб келаётган, 1971 йилда туғилган, Т.Э. ва 1957 йилда туғилган О.С. лар гумондор тариқасида тўхталиб, ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, Т.Э. чўнтагида 1 грамм “героин”, О.С. эса чўнтагида 0,6 грамм “героин” ва 2,4 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаб қўйганликлари маълум бўлди. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.







Хоразм вилоятидаги Транспорт назорати инспекцияси автомобилларни тўхтатиш ҳуқуқига эга

  Jan. 16, 2024, 8:46 p.m.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 668-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси тўғрисида Низоми тасдиқланган. Мазкур низомнинг 3-бобига асосан Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари қуйидаги ҳуқуқлар эга: - автотранспорт воситасида юк ва йўловчилар ташиш қоидаларининг бузилиши визуал кузатув ёки махсус мосламалар ёрдамида аниқланганда, автотранспорт воситасини юк ва йўловчи ташишни назорат қилиш бўйича рейд тадбирларида, стационар ва мобил постларда текшириш учун тўхтатиш ҳуқуқи; - стационар ва мобил постларда рейд тадбирлари жараёнида текшириш учун транспорт воситасини тўхтатишда махсус чироқ-маёқча, овоз кучайтиргич мослама, қўл ёки жезл ишораларидан фойдаланишлари; - тўхташ ишорасига бўйсунмаган транспорт воситаларини кузатиш ёки ички ишлар органлари ходимларига хабар бериш ва уларга белгиланган тартибда қонуний чоралар кўриш белгиланган.







Eng so'ngi yangiliklar

Ўзбекистон қонунчилигида 1-майдан нималар ўзгаради?

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Урганч шаҳридаги кўприкга ажратилган пулларни ухлатишди.

“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди