Xorezm

Bugun

O’zbekistonda va Jahonda bo’layotgan yangiliklar.

So'nggi Yangiliklar

Шовот туманида яшовчи фуқароларга атмосфера ҳавосини ифлослантирганлиги учун жами 3 миллон 060 минг сўм жарима қўлланилди

  Feb. 29, 2024, 4:16 p.m.

Хоразм вилояти прокуратураси, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган экологик назорат рейд тадбирлари давомида Шовот туманида яшовчи фуқаролар Р.Х, Ж.Х ҳамда Й.Б лар дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ҳамда ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориб, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир фуқарога нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари яъни 1 миллон 020 минг сўмдан жарима қўлланди.







Хоразм вилоятида тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратилади

  Feb. 29, 2024, 4:02 p.m.

Президент “Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди. Унга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга беш йил муддатга 14 фоиз ставкада 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ресурслари ажратилади. Ушбу маблағлар Президентнинг 2023-йил 14-сентябрдаги "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-306-сон ва 2023-йил 15-ноябрдаги "Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-366-сон қарорларида белгиланган тартиб ва механизмлар асосида: Хоразм вилоятида ҳар бир маҳалланинг саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш йўналишларидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, камида 10 та лойиҳани амалга ошириш мақсадида; Хива ва Урганч шаҳарлари, Ҳазорасп, Хива, Шовот, Боғот ва Урганч туманларида замонавий савдо марказлари ва бозорлар ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш, туристик ва гастрономик кўчаларни ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга узоқ муддатли кредит, ижара ва лизингга бериш учун йўналтирилади. "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБга мазкур қарор доирасида кичик ва ўрта бизнес субектлари лойиҳаларини амалга оширишда тижорат банклари ҳамда "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖга ресурсларни жойлаштиришга рухсат берилади. Қарорга кўра, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги  бир ой муддатда Хоразм вилоятидаги 531 та маҳаллада амалга ошириладиган лойиҳалар дастурини ишлаб чиқади.







Eng so'ngi yangiliklar

Ўзбекистон қонунчилигида 1-майдан нималар ўзгаради?

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Урганч шаҳридаги кўприкга ажратилган пулларни ухлатишди.

“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди