Xorezm

Bugun

O’zbekistonda va Jahonda bo’layotgan yangiliklar.

So'nggi Yangiliklar

Урганч шаҳрига янги ҳоким тайинланди, у собиқ ички ишлардан.

  Nov. 11, 2023, 10:46 a.m.

Ражабов Бунёд Мадиримович - халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Урганч шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланди. Б. Ражабов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.







“Шовот” чегара божхона постида божхона ходимлари 2 дона қадимий билагузукни яширинча олиб чиқишга уринган йўловчини тўхтатиб қолишди

  Nov. 10, 2023, 1:16 p.m.

“Шовот” чегара божхона пости орқали “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган ушбу йўловчи 520 граммдан зиёд оғирликдаги билагузукларни қўл юки орасида олиб чиқишга уринган. Санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра – никель, мис, калай ва кумуш аралашмасидан қўлдан ишланган ушбу билагузуклар XX аср бошларига мансуб бўлиб, тарихий-бадиий қийматга эга маданий бойлик ҳисобланади. Жиноят ишлари бўйича, Шовот туман судининг қарорига асосан қадимий ашёлар давлат эгалигига ўтказилди ва Хива “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонасига топширилди. Эслатиб ўтамиз – билагузук аёллар билагига тақадиган заргарлик буюми бўлиб, унинг бодомча, япалоқ, илон боши, бақабош ва бошқа турлари бор, асосан олтин, кумуш ёки мисдан ясалади. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.







Eng so'ngi yangiliklar

Ўзбекистон қонунчилигида 1-майдан нималар ўзгаради?

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Урганч шаҳридаги кўприкга ажратилган пулларни ухлатишди.

“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди