Xorezm

Bugun

O’zbekistonda va Jahonda bo’layotgan yangiliklar.

So'nggi Yangiliklar

Урганч туманида яшовчи фуқаролар сувларни ифлослантирганликлари учун хар бир фуқарога 1 миллон 020 минг сўмдан жарима қўлланди

  Feb. 27, 2024, 12:59 p.m.

Хоразм вилояти прокуратураси, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган экологик назорат рейд тадбирлари давомида Урганч туманида яшовчи фуқаро С.Э ва Б.Р лар сувларни ифлослантирганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, фуқароларнинг хар бирига нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг 3 баробари яъни 1 миллон 020 минг сўмдан жарима қўлланди. Вилоят бўйлаб экологик назорат тадбирлари олиб борилмоқда.







Бензин нархи ошди

  Feb. 26, 2024, 11:34 a.m.

Тошкент шаҳридаги «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида АИ 80 автобензини 7 000 сўмдан сотилишни бошлади. Бунга қадар унинг нархи 6 800 сўм эди. Нарх ошганига қарамай ушбу турдаги автобензин кўплаб АЁҚШларда мавжуд эмас. Борларида эса узундан-узун навбатлар юзага келган. Бунга метан газ заправкаларининг ишламаётгани ҳам сабаб бўлмоқда.  Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиздаги метан газ заправкаларига чекловлар киритилганига 10 кундан ошди. Хоразмдаги Хусусий АЁҚШларда АИ 80 автобензини ўртача 8000 сўмдан сотилмоқда.







Eng so'ngi yangiliklar

Ўзбекистон қонунчилигида 1-майдан нималар ўзгаради?

Хоразмда бонкаматни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Урганч шаҳридаги кўприкга ажратилган пулларни ухлатишди.

“Марихуана”нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди