Xorezm

Bugun

O’zbekistonda va Jahonda bo’layotgan yangiliklar.

Batafsil

Хоразм вилояти транспорт бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

  April 14, 2024, 2:06 p.m.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг буйруғига асосан Сатимов Темур Мухтарбекович Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимига вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Тайинловга қадар Т.Сатимов “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган. Маълумот учун: Хоразм вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Р.Бабаев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Автомобил ва жамоат транспорти департаменти бошлиғи ўринбосари - бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.