USD: 12,021 so'm EUR: 13,989 so'm RUB: 155 so'm GBP: 16,005 so'm CNY: 1,702 so'm KZT: 23 so'm TRY: 282 so'm AED: 3,273 so'm USD: 12,021 so'm EUR: 13,989 so'm RUB: 155 so'm GBP: 16,005 so'm CNY: 1,702 so'm KZT: 23 so'm TRY: 282 so'm AED: 3,273 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хоразмлик тиббиёт ходимлари Президент фармони билан мукофотландилар

1 483 марта
Хоразмлик тиббиёт ходимлари Президент фармони билан мукофотландилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонига кўра, мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш йўлида самарали меҳнат қилган бир қатор соҳа вакиллари давлат мукофотларига сазовор бўлдилар.


Хусусан, Хоразм вилояти тиббиёт тизимида фаолият юритаётган бир нечта фидойи шифокор ва ҳамширалар юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар:

🏅 «Меҳнат шўҳрати» ордени билан:

  • Яқубова Рано Абдуллаевна — Тупроққалъа туманидаги “Шихлар” оилавий шифокорлик пункти мудири.

🏅 II даражали «Саломатлик» ордени билан:

  • Алиева Жамила Азадовна — Хива шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокор-онкогинекологи.

 «Соғлом турмуш» медали билан:

  • Полванова Адолат Отабоевна — Янгиариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими катта ҳамшираси.
  • Жуманов Зоир Юлдашович — Республика тез тиббий ёрдам марказининг Гурлан тумани бўлими ҳайдовчиси.

Бу мукофотлар соҳа фидойиларининг халқ саломатлигини муҳофаза қилишдаги фидокорона хизматларига юксак эътироф сифатида берилди.

 Президент фармонида таъкидланганидек, мазкур мукофотлар тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг билим ва малакасини, фидойилигини ва жонкуярлигини янада оширишга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: