Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Келгуси уч йилда маош, пенсия ва нафақалар қанчага ошади?

Ko'rishlar: 837
Келгуси уч йилда маош, пенсия ва нафақалар қанчага ошади?


Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб давлат ходимлари маоши, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори йиллик инфляция даражасидан юқори суръатда ошириб борилади. Бу ҳақда Иқтисодёт ва молия вазирлиги эълон қилган Фискал стратегияда қайд этилган.

Маълумотларга кўра:

— 2026 йилда инфляция даражаси 6–7 фоиз бўлиши кутилмоқда.
— Шунга мос равишда маош, пенсия ва нафақалар ҳам камида шунча миқдорда оширилади.
— 2027 йилда инфляция 5–6 фоиз,
— 2028 йилда эса 5 фоизни ташкил этиши режалаштирилган.

Бу шуни англатадики, келгуси уч йил давомида аҳолининг реал даромади маълум даражада ўсишда давом этади. Бироқ бу ўсишлар ҳақиқатан инфляция таъсирини йўққа чиқарадими — бу алоҳида савол.

Жорий йилда нима ўзгарди?
2024 йилдаги прогнозига кўра, инфляция даражаси 8 фоиз бўлиши кутилмоқда. Шунга мос равишда:

— Июль ойидан пенсия ва нафақалар
— Августдан эса бюджет ташкилотлари ходимлари маоши 10 фоизга оширилди.

 1 фоизли ўзгариш қанча харажат талаб қилади?
Фискал стратегияда ёзилишича:

— Давлат маошлари 1 фоизга оширилса, бюджет харажатлари 1,7 трлн сўмга ошади.
— Пенсия миқдори 1 фоизга кўтарилса — 861 млрд сўм,
— Ижтимоий нафақа олувчилар сони 10 фоизга ошса — харажатлар яна 1,6 трлн сўмга кўпаяди.

 5 фоизлик инфляция – мақсад ёки орзу?
Президентнинг 2019 йилдаги фармонига кўра, мамлакатда инфляцияни 5 фоизга тушириш устувор мақсад этиб белгиланган. Аммо сўнгги йилларда бу нишон қайта-қайта сурилган:
— 2021 йилда 10 фоиз,
— 2023 йилда 5 фоиз даражасига туширилиши керак эди.
Аслида эса бу кўрсаткичга етиладиган муддат олти марта ўзгартирилган. Эндиги режа — 2026 йил иккинчи ярмида мақсадга етиш.

Маош, пенсия ва нафақалар оширилиши — ижтимоий аҳамиятга молик муҳим чора. Бироқ бу ўсишлар инфляцияни қоплашга хизмат қилса-чи? Одамлар даромадининг реал қиймати сақланишини кафолатлай оладими? Давлат харажатларининг бундай суръатда ошиши бюджет барқарорлигига қандай таъсир қилади? Бу саволларга вақт жавоб беради.

Mavzuga aloqador: