Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Урганчда 1977 йилда қурилган энг катта кўприкда ёриқлар пайдо бўлди” хабарлари юзасидан расмий маълумот берилди

Ko'rishlar: 686
 “Урганчда 1977 йилда қурилган энг катта кўприкда ёриқлар пайдо бўлди” хабарлари юзасидан расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда “Урганчдаги энг катта кўприкда ёриқлар пайдо бўлди” мазмунида тарқалган хабарлар юзасидан, мутасадди ташкилотлар томонидан жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.


Ўрганиш натижасида маълум бўлишича, мурожаатда сўз борган кўприк — Урганч шаҳри ҳудудида жойлашган ва “Урганч туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси тасарруфидаги D214 “Урганч – Янгиариқ” автомобиль йўлининг 0,8 км қисмидаги темир йўл устидан ўтувчи йўл ўтказгич эканлиги аниқланган.

 Қурилиш тарихи ва ҳолати

Мазкур йўл ўтказгич 1977 йилда қурилган бўлиб, умумий узунлиги 375 метрни ташкил этади. Ушбу кўприкда охирги марта 2020 йилда жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.

Йўл ўтказгич ҳолати мутахассислар билан ўрганилганда, ундаги деформациявий (деформацион) чокларида вақт ўтиши билан юклама ва ташқи таъсирлар, ҳарорат ўзгариши (иссиқ-совуқ) натижасида материалларнинг кенгайиши ёки қисқариши оқибатида айрим бузилишлар кузатилган.

Бироқ йўл ўтказгичнинг остки темир-бетон конструкцияларида транспорт ҳаракати учун хавф туғдирадиган ҳолатлар аниқланмаган.

 Таъмирлаш ишлари режалаштирилган

Маълум қилинишича, деформациявий чоклардаги аниқланган нуқсонлар қисқа муддатларда бартараф этилади, бу ҳақда қўшимча маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йўл ўтказгич Урганч шаҳридаги асосий йўллардан бири бўлиб, кунлик минглаб автомашиналар ҳаракатланадиган муҳим транспорт объекти ҳисобланади.

#РасмийМаълумот #Урганч #ЙўлҚурилиши #XorazmBugun #Xorazm

Mavzuga aloqador: