USD: 12,137 so'm EUR: 14,192 so'm RUB: 160 so'm GBP: 16,317 so'm CNY: 1,742 so'm KZT: 24 so'm TRY: 281 so'm AED: 3,304 so'm USD: 12,137 so'm EUR: 14,192 so'm RUB: 160 so'm GBP: 16,317 so'm CNY: 1,742 so'm KZT: 24 so'm TRY: 281 so'm AED: 3,304 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

УРГАНЧДА СОДИР БЎЛГАН МУДҲИШ ҲОДИСА БЎЙИЧА ТЕЗКОР ХАБАР

30 360 марта
УРГАНЧДА СОДИР БЎЛГАН МУДҲИШ ҲОДИСА БЎЙИЧА ТЕЗКОР ХАБАР

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳрида икки нафар қизнинг томдан тушиб кетишига оид видеолар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳолат бўйича текширув ишлари давом этмоқда. Шу муносабат билан барча фуқаролардан турли тасдиқланмаган хабарлар ва видеоларни тарқатмаслик, фақат расмий манбаларга таяниш сўралмоқда.

 Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолатларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади. 

ҚОНУНЧИЛИКДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-1-моддасида шахснинг шахсий ҳаётига аралашиш, унинг рухсатисиз фотосурат ва видеотасвирларни тарқатиш тақиқланади ҳамда бу учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 141-1-моддасига кўра, шахсий ёки оилавий сирни унинг розилигисиз ошкор қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

 “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига кўра, Интернет тармоғида тарқатилаётган маълумотлар ҳақиқатга мос, аниқ ва текширилган бўлиши шарт.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан расмий ахборот олингач, сайтимиз орқали кенг жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этилади.

Барча фуқаролардан ҳушёрлик ва масъулиятлилик талаб этилади — ноаниқ ва ёлғон маълумотларни тарқатиш орқали жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини унутманг.

Расмий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: