Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроилда минглаб фуқаролар Ғазодаги урушни тўхтатишни талаб қилиб намойишга чиқди

Ko'rishlar: 47

Исроилда минглаб фуқаролар Ғазодаги урушни тўхтатишни талаб қилиб намойишга чиқди

20-сентйбр куни кечқурун минглаб исроилликлар Тель-Авив кўчаларига чиқиб, ҳукуматдан Ғазо секторидаги урушни тўхтатишни ва 715 кундан бери ҲАМАС гуруҳи томонидан ушлаб турилган гаровдагиларни озод қилишни талаб қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Шунингдек, намойишчилар АҚШ президенти Дональд Трампга мурожаат қилиб, исроиллик гаровдагиларни қутқариш мақсадида вазиятга аралашишга чақирган.
Норозилик намойиши Исроилнинг Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича қуруқликдаги операцияси фонида ўтмоқда. Исроил ҳарбийларининг маълумотига кўра, бу шаҳарда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг сўнгги таянч нуқталари қолмоқда. Намойишчиларнинг фикрича, ушбу операция ва Фаластин анклавини узлуксиз бомбардимон қилиш тирик деб ҳисобланган гаровдагиларни хавф остига қўймоқда.
Ғазо шаҳрида қуруқликдаги операциядан ташқари, гаровдагиларнинг қариндошлари Исроилнинг ҲАМАС раҳбарияти жойлашган Қатарга ҳаво ҳужумидан сўнг Ғазо бўйича воситачилар орқали олиб борилаётган музокаралар боши берк кўчага кириб қолганидан ташвишда.

Норозилик намойиши Мудофаа вазирлиги қароргоҳи жойлашган ҳукумат бинолари мажмуаси яқинида ўтказилмоқда. Воқеа жойида тез ёрдам ходимлари ва кўп сонли полиция кучлари навбатчилик қилмоқда. Улар митинг ўтказилаётган ҳудудда ҳаракатни тўхтатиб қўйишган ва аввалги намойишларда бир неча бор содир бўлганидек, юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликлар ва қўшни магистрал йўлларни тўсиб қўйишнинг олдини олиш учун тўсиқлар ўрнатишган.
Худди шундай оммавий норозилик аксияси Қуддусда ҳам ўтказилган. Уни 2023 йил 7 октябрда Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан ўғирлаб кетилган гаровдагиларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи Исроил жамоат ташкилоти — Гаровдаги оилалар форуми уюштирмоқда.
Исроил расмийларининг маълумотларига кўра, Ғазода 48 нафар гаровдаги сақланмоқда, уларнинг 20 нафари тирик деб ҳисобланади. Турли гуманитар саъй-ҳаракатлар ва махсус операциялар натижасида 200 дан ортиқ гаровдаги, шу жумладан ҳалок бўлганларнинг жасадлари асирликдан қайтарилган.

Mavzuga aloqador: