Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроил бош вазири Ғазо секторига тўлиқ бостириб киришга буюруқ берди

Ko'rishlar: 228
Исроил бош вазири Ғазо секторига тўлиқ бостириб киришга буюруқ берди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 4 август куни Ғазо секторига тўлиқ бостириб кириш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.

Бош вазирнинг маълум қилишича, ҲАМАС томонидан гаровга олинган яҳудий ҳарбийлари жойлашган ҳудудларда ҳам ҳарбий операциялар ўтказиш режалаштирилган. Ушбу қарор Исроил мудофаа кучлари бош штаби раҳбари, генерал-лейтенант Эял Замирга етказилган. Агар Замир қарорга рози бўлмаса, унинг истеъфоси кутилаётгани таъкидланган.

5 август куни эрталаб Исроил расмийларидан бири Нетаньяху Ғазо ва гаровдаги шахслар масаласи юзасидан кенгайтирилган йиғилиш чақирганини маълум қилди. Йиғилишда бош вазир навбатдаги ҳаракатлар юзасидан барча мавжуд вариантларни кўриб чиқаётгани айтилган.

АҚШ аралашуви


Исроил расмийларининг маълум қилишича, АҚШнинг махсус вакили Стив Виткоф мамлакат президенти Дональд Трамп билан учрашиш учун Вашингтонга қайтиб кетган. У аввалроқ Ғазо секторидаги очарчилик ҳолатини шахсан кўриш мақсадида ташриф буюрган эди.

Нетаньяху томонидан таклиф қилинган келишув амалга ошса, ушбу шартномада барча гаровга олинганларни озод қилиш ҳам назарда тутилади.

 ҲАМАСнинг жавоби

Ғазони тўлиқ эгаллашга оид Нетаньяхунинг баёнотидан сўнг, ҲАМАС ҳаракати расмий муносабат билдирди:

“Исроилнинг бундай таҳдидлари аввал ҳам бўлган. Бундан хавотир олишга ҳожат йўқ. Бу бизнинг қарорларимизга таъсир қилмайди”.

Ушбу баёнот Қатар пойтахти Доҳада ҲАМАС, Исроил ва воситачи давлатлар ўртасида ойлаб давом этган ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш музокараларидан сўнг берилган. ҲАМАС музокараларга қайтиш шарти сифатида Ғазога гуманитар ёрдам ортилган юк машиналарининг киришини талаб қилмоқда.

Ўтган ҳафта ҲАМАС очарчиликдан азият чекаётган гаровдагилар акс этган фото ва видеоларни эълон қилиб, уларнинг аҳволи оғир эканини кўрсатганди. Ҳаракат таъкидлашича, анклавда гуманитар йўлаклар доимий очиқ бўлсагина, гаровдагилар озуқа билан таъминланади.

Mavzuga aloqador: