USD: 12,276 so'm EUR: 14,592 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,755 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 281 so'm AED: 3,342 so'm USD: 12,276 so'm EUR: 14,592 so'm RUB: 159 so'm GBP: 16,755 so'm CNY: 1,779 so'm KZT: 25 so'm TRY: 281 so'm AED: 3,342 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путин “дўст бўлмаган” давлатлар мессенжерини тақиқламоқчи

429 марта
Путин “дўст бўлмаган” давлатлар мессенжерини тақиқламоқчи 

Россия ҳукумати “дўст бўлмаган мамлакатларда” ишлаб чиқилган мессенжерлардан фойдаланишни чекламоқчи. Президент Владимир Путин ҳукуматга тегишли топшириқни юклади. Ҳужжат Кремл расмий сайтида эълон қилинди.


Россия ҳукумати Россияга “дўст бўлмаган” хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган дастурий таъминотдан (шу жумладан, алоқа хизматларидан) фойдаланишга қўшимча чекловлар жорий этиш бўйича таклифлар кирицин, дейилади топшириқда.
Бош вазир Михаил Мишустин ижро учун масъул этиб тайинланган, у 1-сентябргача ҳисобот тақдим этиши керак. Июн ойи охирида Путин миллий мессенжер яратиш тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Ундан олдин Давлат думаси миллий рақамли платформани яратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилган.

Янги тизимнинг асоси Россиянинг МАХ мессенжери бўлади. У амалдаги давлат рақамли платформалари билан интеграция қилинади. Масалан, “Давлат хизматлари” порталидан маълумотларни узатиш, шахсни, ёшни ёки ижтимоий имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш имконини беради. Бироқ бундай тизимнинг жорий этилиши ҳуқуқ ҳимоячиларини хавотирга солмоқда.

“Интернетни ҳимоя қилиш жамияти” раҳбари Михаил Климарев бундай лойиҳани “фуқароларни кузатиш воситаси” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, янги платформанинг махфийлик сиёсатида фойдаланувчиларнинг барча маълумотлари сўров бўйича давлат органларига бериши аниқ кўрсатилган.

Федерал хавфсизик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси ва ҳатто “Росалкорегуляция” маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлади, деган эди Климарев.

Давлат думасида эса машҳур хорижий платформаларга нисбатан чораларни кучайтириш илгари сурилганди. Думанинг ахборот сиёсати бўйича қўмитаси раиси Сергей Боярский маҳаллий тизим ишга туширилгач, Телеграм ва WҳатсАпп “Россия қонунчилигини бузганлик” учун қаттиқроқ санкцияларга тушишини истисно этмаган. “На связи” лойиҳаси Россияда Телеграм ва WҳатсАппъга киришни чеклаш бўйича синов ўтказилгани ҳақида хабар берганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор:

Оммабоп хабарлар: