Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

Ko'rishlar: 69
Бугун, 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Презиндет матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Йилмаз Ўзбекистон раҳбарига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Турли даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Бугун Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес мулоқоти ва кўргазманинг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Товар айирбошлашни, шу жумладан Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар номенклатурасини кенгайтириш орқали янада кўпайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳим экани таъкидланди.
Инновациялар, энергетика, саноат, фармацевтика, тўқимачилик, туризм, таълим ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, кооперация лойиҳаларининг янги портфели ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.
Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Mavzuga aloqador: